12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Президентининг дастурий аҳамиятга эга концептуал мақоласи чоп этилади
ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга концептуал мақоласи чоп этилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? – деб ёзади давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида. - Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?
Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг мақоласида жавоб топиш мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ташкилотга аъзо давлатлар - Ҳиндистон, Қоғоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, кузутувчи давлатлар – Беларусь, Эрон ва Монголия, меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакатлар – Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Туркия етакчилари иштирок этади.