Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

Мамлакатимизнинг Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раҳбарияти ҳамда мамлакатимиз тадбиркор аёлларидан иборат делегациянинг Гуанчжоу шаҳрига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида Гуанчжоу шаҳар Халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси, “Guangdong General Chamber of Commerce” ва “Guangzhou Modern Industry Association” уюшмалари билан ҳамкорликда 60 дан ортиқ маҳаллий компания, корхона ва иқтисодий ташкилотлар иштирокида қатор бизнес-форумлар ташкил этилди.
Тадбирлар якунида, қайд этилган ташкилотлар билан ҳамкорликда ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, жумладан, бизнес-миссиялар ўтказиш, уларнинг доирасида истиқболли инвестициявий ва савдо келишувларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган “Canton Fair” кўргазма иштирокчилари ҳамда “Overseas Prominent Brand” компаниясининг раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралар давомида миллий маҳсулотларнинг Хитойга экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.