Cooperation between the regions of Uzbekistan and China is developing
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг Навоий шаҳри ва Хитойнинг Хунань провинцияси Чжучжоу шаҳри администрациялари ўртасида икки томонлама ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда, томонлар янги 2023 йилда ўзаро тадбирларни амалга ошириш, бунда икки шаҳар тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум, учрашув ва ташрифларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Ҳусусан, Хитой Коммунистик партияси Чжучжоу шаҳар комитети бош котиби ўринбосари Ван Вэйшэнь Навоий шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва вилоят тадбиркорларини Чжучжоу шаҳрига таклиф қилди.
Томонлар, бугунги тадбир икки шаҳар иштирокида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш учун биринчи қадам бўлганлигини таъкидлаб 2023 йил бошида хитойлик саноат корхоналари, бизнесмен ва импортёрлар хамда Навоий вилояти тадбиркорлари иштирокида онлайн шаклда “Навоий вилояти инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти” мавзусида тадбирни ташкил этиш ва икки шаҳар раҳбарлари учрашувини ўтказишни келишиб олдилар.
Шунингдек, хитой томонида Навоий вилояти инвестиция, ишлаб чиқариш, экспорт ва туризм йўналишларидаги салоҳиятига бағишланган видео-ролик катта қизиқиш уйғотди. “Икки давлат Раҳбарлари томонидан бугунги кунда олиб борилаётган прагматик сиёсат ва бизнес учун яратилаётган имкониятлар ўлароқ ҳудудларимиз тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилади” – деди Ван Вэйшэнь.