Гуанчжоу шаҳар Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бош директори Жан Декун билан учрашув ўтказилди.
Томонлар икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат барча соҳаларда алоқаларни юқори даражага кўтариш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун шароит яратиб бераётганлигини таъкидланди. Учрашувда, Хитой томони сентябрь ойида ХХР президенти Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи ва Самаркандда Шанхай Хамкорлик Ташкилоти саммитини юқори даражада ўтказилганини алоҳида таъкидлади.
Жан Декун ўз нутқида, янги бош консулга самимий тилакларини билдириб, Ўзбекистон билан Гуанчжоу ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларини янги даражага олиб чиқишда биргаликда ишлашга доимо тайёрлигини билдирди.