Савдо-иқтисодий ва туризм йўналишларида икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Гуандун уюшмаси бош котиби Го Фэнчжи
Cавдо-иқтисодий ва туризм йўналишларида икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича Гуандун уюшмаси бош котиби Го Фэнчжи билан учрашув ўтказилди ва хусусан қуйидаги келишувларга эришилди.
1. Гуандун провинцияси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш хусусан ж.й. октябрь ойининг охирги декадасида хитойлик, импортерлари, йирик компаниялари учун Ўзбекистон экспортёрлари тақдимотини ўтказиш, онлайн муҳокамаларни ташкил қилиш ва мамлакатимиз қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини Хитой бозорига етказиш бўйича қўшимча экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
2. Ноябрь ойида Гуандун провинциясининг 30 дан ортиқ компаниялари иштирокида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форумни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
3. Мамлакатимизда яратилган инвестицион имкониятлар ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида 2023 йил бошида (Хитойдаги мавжуд пандемия чекловлари юмшатилишига қараб) Хитой етакчи компанияларининг 100га яқин вакилларини Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
4. Туризм алоқаларини ривожлантириш, хитойлик туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан 1 октябрдан бошлаб Самарканд халқаро аэропорти “Очиқ осмон” тартиби йўлга қўйиллгани ва хитойлик авиакомпанияларни мамлакатимизга таклиф қилиш бўйича биргаликда иш олиб бориш билдирилди.