Ўзбекистон Республикаси Президенти Будапештга жўнаб кетди
Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув ва Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.
Бу мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Президентимиз Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.