Қўнғироқлар маркази (Call-марказ)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, ватандошларнинг диний билимларини орттириш ҳамда диний мавзуларга оид турли саволларга тўғри илмий жавоблар олиш мақсадида идора ҳузуридаги Фатво марказида Қўнғироқлар маркази (Call-марказ) ташкил этилди. Ушбу марказ билан қуйидаги манзиллар бўйича боғланиш мумкин:
Телеграм: @fatvo_call_1, @Fatvo_call_2.
WhatsApp: +998917806633.